Monthly Archives: April 2018

“Корпоратив бошқарув бўйича иккинчи халқаро анжуман: рақамли иқтисодиёт шароитида асосий тенденциялар ва истиқболлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияси ўтказилиши тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги ПФ-4720 сонли “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2017 йил 7-февралдаги  ПФ-4947 “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармонларида белгиланган

11.04.2018 йил Корпоратив бошқарув илмий таълим маркази (КБИТМ)да Корейс тили асослари курсини якунлаганлигини тасдиқловчи сертификатларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Сертификат Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (KOICA) томонидан берилди. МБА магистратура тингловчилари нафақат корейс тили асосларини ўрганишди, балки корейс халқи маданияти ва анъаналари билан ҳам танишишди.

Корпоратив бошкарув илмий-таълим марказида Kornizka.uz ва Red Tag тармоғи бизнесни ривожлантириш директори Тимур Исламов томонидан мастер-класс ўтказилди.

Мастер-класс доирасида Тимур Исламов марказ тингловчилари билан улгуржи савдо сохасини бошқаришда шахсий тажрибалари, шу ўринда ушбу бизнеснинг ўзига хослиги, шунингдек Kornizka.uz ва Red Tag тармоғи фаолияти ва истиқболли цўналишининг ривожланиши билан бўлишди. Дарс якунида тингловчилар ўзларини қизиқтираётган саволларга тўлиқ жавоб олишди.

Корпоратив бошкарув илмий-таълим марказида Paynet ва LeBazar асосчиси Ботир Арифжонов томонидан мастер-класс ўтказилди.

Мастер-класс доирасида Ботир Арифжонов  марказ тингловчилари билан муваффақиятли лойихаларни яратилиши ва ривожланиши бўйича ўзининг шахсий тажрибалари, шу ўринда  ушбу бизнеснинг хорижий бозорда ўзига хослиги, Ўзбекистонда электрон тижорат бозорининг ўзига хос хусусиятлари ва уни ривожлантириш истиқболлари билан бўлишди.