Только тот побеждает, кто цель свою знает! MBA
Научно-образовательный центр корпоративного управления республики узбекистан
e-Library

e-Library

Ахборот ресурс маркази

Ахборот ресурс маркази ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, кутубхона фаолиятига оид қонун ҳужжатлари, норматив актлар, КБИТМ  низоми, Илмий кенгаш қарорлари ва ўз Низомига асосланиб, корпоратив бошкарув илмий- таълим марказининг ички меҳнат тартиб-қоидалари негизида матбаа адабиётлари ва электрон шаклдаги ахборот ресурсларидан фойдаланиш тартибини белгилайди.

АРМ китоб фондида 2470 мингдан зиёд адабиётлар мавжуд бўлиб, кутубхона фонди  йилдан йилга бойитиб борилмоқда.  Корпоратив бошкарув илмий-таълим маркази ўқув йўналишларига мос, республикада  ҳамда хорижий давлатларда нашр этилган 63 та номдаги  корпоратив бошкарув га оид адабиётлар билан бойитилган. Адабиётлардан ташқари, Марказ маҳаллий  8 номдаги рўзнома ва 22 номдаги журналларни доимий  равишда олади. АРМ Корпоратив бошкаруви барча ходимлари ва тингловчиларига хизмат кўрсатади.

АРМ фондида ўзбек, рус ва инглиз тилидаги адабиётлар сохалар бўйича жойлаштирилган. Очиқ фонд фойдаланувчиларга керакли китобларни мустақил танлашлари учун жуда қулай бўлиб, янги келган адабиётлар билан яқиндан танишиб боришга имкон яратади.

Ахборот-ресурс марказининг ўқув зали 40 ўринга мўлжалланган бўлиб, фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида 25 та компьютер Wi-Fi тармоғи билан таъминланган ва Узбекистон Миллий кутубхона сайитига уланган  Янги обуна бўлинган электрон ресурслар электрон манзили ва кутубхонадан фойдаланиш тартиб-қоидалари ҳар бир фойдаланувчининг электрон почтасига жўнатилади.

АРМ китоб фондига келаётган янги адабиётлар ҳақидаги маълумотлар тақдимот шаклида КБИТМ веб-саҳифаси орқали мунтазам таништириб борилади.

Республикада ташкил этилган “Марказий Осиёда Интернет ва ахборот-кутубхона ресурсларидан фан, таълим, маданият ва бизнес соҳаларида фойдаланиш” конференциясида мунтазам иштирок этади.Турин политехника университети, Вестминстер университетларининг Ахборот-ресурс марказлари билан доимий алоқа олиб боради.

 Асосий хизматлар:

  • Интернет
  • Интранет
  • Босма ҳужжатлар (китоб, журнал, газеталар);
  • Электрон ҳужжатлар;
  • Китоб кўргазмалари;
  • Компьютердан фойдаланиш;
  • Миллий қонунчилик базаси Норма, Lex.uz дан фойдаланиш;
  • Маълумот қидиришда амалий ёрдам.

Қўшимча хизматлар:

  • Сканерлаш;
  • Электрон маълумотларни СD диск ва флешкага кўчириш.

Ўқув залида магистрлик диссертациялари ва уларнинг электрон шакллари мавжуд.

Ахборот ресурс маркази иш тартиби:

Душанбадан – жумагача: соат 900 дан – 1900 гача
Шанба: соат 900 дан – 1400 гача

Марказ ходимлари: АРМ бошлиғи – Хужамкулов Фаррух Бадинжонович;  I - тоифали  кутубхоначи -  Юлдашева Гавхар Акбаровна;  I – мутахассис  Мирахмедова Мухайё Рахматжоновна;

Боғланиш учун маълумотлар: Тошкент шаҳри, Миробод  кўчаси, 25 уй. Тел: 239-03-05, 239-03-18