Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказида Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 3 ноябр куни, Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази ташаббуси билан марказида Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси жаноб Гюнтер Оверфельд билан учрашув бўлиб ўтди.

Бўлиб ўтган учрашув давомида Германиялик меҳмонлар Марказ фаолияти, мақсад, вазифалари ва моддий-техник базаси билан батафсил танишдилар. Шунингдек, музокаралар давомида Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг Европа менежмент ва технологиялар мактаби билан ҳозирги ҳамкорлик масалалари, ҳамда ҳамкорликни кенгайтириш, Германиянинг олий таълим муассасалари билан Марказнинг таълим ва бошқа лойиҳаларини амалга ошириш учун молиялаштиришга грантларни жалб қилиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Музокаралар якунида, Германиялик меҳмонлар Марказнинг фаолиятига юқори баҳо берди. Шу билан бирга келгусида Германиялик хамкорлар билан Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази перспектив хамкорлик лойихаларини ташкил этиш, ривожлантириш ва  қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини таъкидлаб ўтди.

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: