Лойиҳа бошқаруви соҳасида махсус ўқув курси ташкил этилмоқда

Ҳозирги кунда лойиҳа бошқаруви мамлакатимиз учун янги ва инновацион фаолият бўлиб, уни ривожлантиришга хукуматимиз томонидан катта эътибор берилмоқда. Бундан кўзланган мақсад мавжуд чекланган ресурслардан самарали фойдаланган ҳолда имкон қадар юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқаришдан иборат.

Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатмоқдаки, лойиҳа бошқаруви тизимини комплекс жорий этиш натижасида лойиҳаларни амалга ошириш муддатларини ўртача 30 фоизга, уларни амалга ошириш харажатларини 20 фоизгача, молиявий йўқотишлар хатарини эса камида 10 бараваргача камайтириш имконияти вужудга келади.

Лойиҳа бошқаруви тизимини амалиётга жорий қилиш учун авваламбор ҳар бир ташкилот ва муассаса ушбу соҳада малакали кадрлар потенциалига эга бўлиши лозим.

Шулардан келиб чиққан ҳолда, Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази (Марказ) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги «Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–5120-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги «Давлат активларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3720-сон қарорларида  белгиланган топшириқлар ижросини таъминлаш ва давлат органлари ва бошқа ташкилотлар учун лойиҳа бошқаруви соҳасида кадрларни тайёрлаш ва уларни малакасини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан ҳамкорликда «Лойиҳа бошқаруви: «Базавий» даража» мавзуида 80 соатлик, 10 кунга мўлжалланган махсус ўқув дастури ишлаб чиқилди ва жорий йилнинг 30 июлдан бошлаб Марказда ушбу ўқув дастури асосида ўқув курси ташкил этилиши режалаштирилган.

Мазкур ўқув курсидан мақсад – тингловчиларда, хусусан, давлат ва хўжалик органларининг юқори ва ўрта бўғин бошқарув ходимларида давлат аҳамиятига молик лойиҳаларни ишлаб чиқиш, уни амалга ошириш жараёнини сифатли ташкил этиш, мувофиқлаштириш, мониторинг ҳамда назорат қилиш бўйича лойиҳа бошқаруви асослари, Ўзбекистон Республикасида лойиҳа бошқаруви тизимини жорий қилишнинг ҳуқуқий-меъёрий асослари, лойиҳа бошқаруви объектлари ва субъектлари, лойиҳа бошқаруви босқич ва жараёнилари, лойиҳа бошқарувида билим соҳалари бўйича билим ва кўникмалар шакллантиришдан иборат.

Ўқув курсини олиб бориш учун тренерлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқарув миллий агентлиги томонидан Осиё тараққиёт банки хамда Жахон банки хамкорлигида халқаро эксперт ва коучерларни жалб этган холда ташкил этилган тренерлар тайёрлаш курсларини мувваффақиятли якунлаган тингловчилар таркибидан саралаб олинган.

Махсус ўқув курси якунида имтиҳонларни муваффақиятли топширган тингловчиларга белгиланган намунадаги сертификатлар тақдим этилади.

«Лойиҳа бошқаруви: «Базавий» даража» махсус ўқув курсларида тингловчилар қуйидаги режа-жадвал асосида қатнашишлари мумкин..

«Лойиҳа бошқаруви: «Базавий» даража» махсус ўқув курсларини ўтказиш

РЕЖА-ЖАДВАЛИ

Ўқув курси номи Санаси

Лойиҳа бошқаруви: «Базавий» даража 30.07 – 09.08.2018й.

13.08 – 23.08.2018й

10.09 – 20.09.2018й.

24.09 – 04.10.2018й.

08.10 – 18.10.2018й.

22.10 – 01.11.2018й.

12.11 – 22.11.2018й.

26.11 – 06.12.2018й.

10.12 – 20.12.2018й.

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: