4 июль Корпоратив бошқарув: жорий ҳолат, муаммолар, тенденциялар ва ривожланиш истиқболлари

 Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказида 2017 йилнинг 4 июль куни “Корпоратив бошқарув: жорий ҳолат, муаммолар, тенденциялар ва ривожланиш истиқболлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.

 

 

 

 

 

 

Конференция  Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази томонидан Хандонг Глобал университети (Корея Республикаси) билан ҳамкорликда ЮНИТВИН/ ЮНЕСКО университетлараро тармоқ дастури кўмагида ташкил этилди.

          

 

 

 

 

 

Мазкур конференциядан асосий мақсад мамлакатимизда ва хорижда корпоратив бошқарувни ривожлантиришнинг замонавий тенденциялари ва тажрибаларини,  шунингдек, корпоратив муносабатлар тизимини янада такомиллаштириш, корпоратив бошқарув ва менежмент соҳасидаги илғор халқаро стандартлар ва меъёрларни акциядорлик жамиятларига жорий этишга қаратилган вазифалар ва амалий тавсияларни муҳокама қилишдир.       

Тадбирда 100дан ортиқ иштирокчилар, хусусан, Жаҳон банки, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги ваколатхоналари раҳбарлари, Осиё тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси, БМТнинг тараққиёт дастури вакиллари, АҚШ, Жанубий Корея, Нидерландия ва Япония  халқаро экспертлари, акциядорлик жамиятлари ва қўшма корхоналар раҳбарлари, бизнес ва илмий жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Конференция давомида Ўзбекистонда ва хорижда корпоратив бошқарувнинг замонавий ҳолати, асосий муаммолари ҳамда корпоратив муносабатларни тартибга солишнинг ҳуқуқий жиҳатлари билан боғлиқ долзарб масалалар муҳокама этилди. Асосий эътибор давлат иштирокидаги корхоналарда корпоратив бошқарув ва менежмент амалиёти, корпоратив бошқарув самарадорлигининг компаниялар инвестицион жозибадорлигига таъсири,  компания менежменти, акциядорлари ва инвесторларининг ўзаро муносабатлари таҳлили ҳамда корхоналарни стратегик бошқаришда акциядорларнинг ролини оширишга қаратилди.       

Ялпи мажлисда Жанубий Корея, Нидерландия ва АҚШ халқаро экспертлари, вазирлик ва идоралар, шунингдек, қўшма корхоналар раҳбарлари маъруза қилдилар. 

 

 

 

 

 

 

Ўз чиқишларида маърузачилар Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси доирасида барқарор иқтисодий ўсиш, иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги ва иқтисодий жозибадорлигини таъминлаш, шунингдек, мамлакатнинг келгуси тараққиёти учун мустаҳкам иқтисодий пойдевор яратишга қаратилган туб ислоҳотларни амалга ошириш бўйича муҳим қарорлар ишлаб чиқилаётганлиги ва қабул қилинаётганлигини таъкидлаб ўтишди.

Шунингдек, иштирокчилар корпоратив бошқарувнинг замонавий халқаро стандартлари ва услубларини жорий этиш ҳамда акциядорларнинг корхонани стратегик бошқаришдаги ролини кучайтириш бўйича чора тадбирларнинг иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари сифатида Ҳаракатлар стратегиясига киритилганлиги алоҳида эътибор қаратишди.       

            

 

 

 

 

 

Шу маънода конференция иштирокчилари томонидан Ўзбекистонда корпоратив бошқарув тизимидаги тамойиллар ва ёндашувларни тубдан ўзгартириш, ишлаб чиқариш, ташқи иқтисодий ва инвестицион жараёнларга корпоратив менежментнинг замонавий халқаро стандартларини жорий этиш, эски, умрини ўтаб бўлган бошқарув услубларига асосланган корхоналар ўрнига янги корпоратив тузилмаларни шакллантириш бўйича фаол иш олиб борилаётганлиги таъкидланди.

Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторлар ва менежерларни жалб қилиш, уларнинг корпоратив бошқарувда фаол иштирок этишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта қуроллантириш, сифатли, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва уларнинг хорижий бозорларга йўналтирилишини рағбатлантириш, шунингдек,  давлат активлари ва акциядорлик жамиятлари устав капиталидаги давлат улушини камайтириш эвазига иқтисодиётда давлат иштирокини тубдан қисқартиришга эътибор қаратилди.

Тадбирдаги маъруза ва чиқишларни тинглаб ҳамда муҳокама қилиб, конференция иштирокчилари корпоратив бошқарув тизими ва менежментни такомиллаштиришга қаратилган қуйидаги асосий йўналишлар ва тавсияларни қайд этишди: 

         

 

 

 

 

 

акциядорларнинг (хусусан, миноритар) стратегик бошқарувдаги, шунингдек, акциядорлик жамияти бошқарув ходимларининг самарали фаолияти устидан назорат қилишдаги ролини янада ошириш бўйича чора-тадбирларни тизимли асосда амалга оширишни давом эттириш;

компаниялар фаолиятига самарали ички назорат механизмларини жорий этиш,  кузатув кенгашларига мустақил аъзоларни киритиш амалиётини кенгайтириш,  шунингдек,  акциядорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашни устувор мақсадлардан бири  сифатида белгилаш;

ижроия органининг акциядорлар ва инвесторлар билан самарали ҳамкорлиги ва ҳатти-ҳаракатлари механизмларини янада такомиллаштириш;

акция қийматининг ўсишига олиб келувчи молиявий барқарорликни таъминлаш, меҳнат унумдорлигини ошириш, ишлаб чиқариш ва экспорт кўрсаткичларини ошириш, энергия самарадорлигига эришиш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан янгилашни амалга оширишни акциядорлик жамиятларининг стратегик вазифалари сифатида белгилаш;

SWOТ, GAP таҳлили, бошқа ёндашув ва  махсус дастурий маҳсулотлардан, шунингдек, сифатни бошқариш тизими (хусусан, ISO), молиявий менежмент, моддий, инвестицион ва бошқа ресурсларни бошқаришнинг замонавий тамойил ва усулларидан фойдаланган ҳолда, халқаро амалиётда муваффақиятли синовдан ўтган стратегик бошқарув услубларини кенг қўллаш; 

          

 

 

 

 

 

акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини диагностика қилиш амалиётини жорий этиш ва оммалашишини жадаллаштириш;

диагностика натижалари асосида акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувни рейтинг баҳолашни амалга ошириш методологиясини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш ва шу асосда рейтинг баҳолаш натижаларини кузатув кенгаши аъзолари мукофотлари миқдорига боғлаб қўйиш; 

корхона раҳбар ходимларининг малакаларини ўқув курслари ва семинарларда  тизимли равишда ошириш. 

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: