КБИТМда Коммерцбанк АГнинг Ўзбекистондаги вакили билан учрашув бўлиб ўтди.

9 октябр куни   Корпоратив Бошқарув илмий-таълим марказида Коммерцбанк АГнинг Ўзбекистондаги вакили Др. Бодо Тонс билан учрашув бўлиб ўтди.  

Ушбу учрашув давомида томонлар 17-18 октябрь кунлари КБИТМ биносида бўлиб ўтиши кутилаётган “Ҳалқаро Савдони молиялаштириш” мавзуидаги семинарни сифатли ташкиллаштириш бўйича қилиниши керак бўлган ишлар тўғрисида келишиб олишди.

Ушбу семинарнинг ташкилотчилари сифатида  КБИТМ, Коммерцбанк, Euler Hermes (Германия) ва EGAP (Чехия) суғурта компаниялари иштирок этмоқда ва хамкорлик қилишмоқда. Семинарда 100га якин иштирокчилар, жумладан хорижий экспертлар, Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари етакчи мутахассислари,  дипломатик корпус вакиллари хамда КБИТМ магистратура дастури тингловчилари иштирок этиши режалаштирилмоқда.

 

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: