11.04.2018 йил Корпоратив бошқарув илмий таълим маркази (КБИТМ)да Корейс тили асослари курсини якунлаганлигини тасдиқловчи сертификатларни тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Сертификат Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (KOICA) томонидан берилди. МБА магистратура тингловчилари нафақат корейс тили асосларини ўрганишди, балки корейс халқи маданияти ва анъаналари билан ҳам танишишди.

Корпоратив бошқарув илмий таълим маркази раҳбарияти Корея Халқаро Ҳамкорлик Агентлиги (KOICA)га ушбу курсни ташкил этишда ёрдам берганлиги учун хамда  корейс тили ўқитувчиси жаноб Зариф Мунга магистрларга корейс тилини ўргатишдаги профессионализм, иштиёқи ва бағрикенглиги учун алоҳида миннатдорчилик билдиради!

Сертификат эгаларини муборакбод этамиз ва кейинги ишларига омадлар тилаймиз!

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: