Қисқа муддатли курслар: Корпоратив бошқарув: тамойиллар, механизмлар ва жорий қилиш

Жорий йилнинг 5-апрель куни Корпоратив бошқарув илимий-таълим марказида «Корпоратив бошқарув: тамойиллар, механизмлар ва жорий қилиш» дастури бўйича навбатдаги қисқа муддатли махсус малака ошириш курси тингловчиларига сертификатлар топширилди.

26 мартдан 5 апрельгача  қадар давом этган мазкур малака ошириш курсларида давлат ва ҳўжалик бошқарув органлари, жумладан иқтисодиётимизнинг реал секторида фаолият олиб бораётган корхона ва ташкилотларнинг вакиллари корпоратив бошқарув соҳасидаги билим ва малакаларини оширдилар. Мазкур малака ошириш курсларида Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг профессор-ўқитувчилари билан бирга мамлакатимиздаги илғор олий таълим муассасаларининг ўқитувчи-олимлари, ҳамда вазирлик ва идоралар, йирик компанияларда фаолият олиб бораётган амалиётчи экспертлар  ўзларининг билим ва тажрибаларини тингловчиларга етказиб бердилар.

     

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.