«Ўзбекистон Республикаси Жахон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиш стратегияси »мавзусида  семинар бўлиб ўтди.

24 январ куни «Ўзбекистон Республикаси Жахон Савдо Ташкилотига аъзо бўлиши стратегияси» мавзусида КБИТМда семинар бўлиб ўтди.

Семинар  АҚШ Халқаро ривожланиш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи Савдо вазирлиги хамда Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази  хамкорлигида ташкил этилди.

Семинарда 50дан зиед вазирлик, идоралар, хусусий сектор вакиллари, КБИТМ етакчи ўқитувчилари, шунингдек, ЖСТга аъзо бўлиш бўйича ишчи гурух аъзолари иштирок этдилар. Семинар доирасида ЖСТга аъзо бўлиш стратегияси кўриб чиқилди, жахон мамлакатлари тажрибасига, амалий тадқиқотларга асосланган холда Ўзбекистоннинг ЖСТга муваффақиятли аъзо бўлиш жараёни тадқиқ этилди ва тавсиялар берилди. Бундан ташқари, аъзо бўлиш стратегиясини амалга оширишда хамда аъзо бўлгандан сўнг юзага келиши мумкин бўлган қийинчиликлар хақида сухбат қурилди.

АҚШ Халқаро ривожланиш агентлигининг  “Марказий Осиёда рақобатбардошлик, савдо ва иш ўринларини ташкил этиш” лойиҳаси Ўрта Осиё давлатлари экспорт салохиятини ривожлантириш, боғдорчиликда иш ўринлари яратишни қўллаб-қувватлаш, транспорт ва логистика хизматларини ривожлантириш, шунингдек, сайёхлик имкониятларини оширишни кўзда тутади. 

Жахон Савдо Ташкилоти (ЖСТ) хақида маълумот

Жахон Савдо Ташкилоти (ЖСТ) – мамлакатлар ўртасидаги савдони амалга ошириш  қоидаларини тартибга солувчи ягона халқаро ташкилот хисобланади. Ташкилотнинг асосий мақсадларидан бири – товарлар алмашинувини эркин, тўсиқсиз амалга ошириш деб белгиланган. Хозирда ЖСТ аъзолари сони 164 нафарни ташкил этади.

 

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: