Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантиришнинг халқаро тажрибаси ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича маркетинг стратегияси

Жорий йилнинг 18 сентябр куни соат 10-00да Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказида “Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантиришнинг халқаро тажрибаси ҳамда хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича маркетинг стратегияси” мавзусида хорижий экспертлар иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур семинарда кичик ва ўрта бизнес вакиллари, вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари, эркин иқтисодий ва саноат зоналарининг раҳбарлари, халқаро ташкилотлар ва экспертлар иштирок этдилар.

 

 

 

 

 

 

Мазкур семинарнинг мақсади – Ўзбекистонда барпо этилган эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини янада ривожлантириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиш ҳамда республиканинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида ушбу йўналишлардаги энг илғор чет эл тажрибаларини жорий этишдан иборат.

Тадбирда вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини барпо этиш борасида республикада амалга оширилаётган иқтисодий сиёсатнинг мазмун-моҳиятини очиб берувчи маърузалар билан иштирок этдилар.

Семинарда иштирок этган чет эллик иштирокчилар эркин иқтисодий зоналарни ривожлантириш борасида Хитой ва бошқа давлатлар тажрибаси билан ўртоқлашишди. Халқаро экспертлар томонидан эркин иқтисодий зоналар фаолияти самарадорлигини ошириш юзасидан тавсиялар берилди ва хорижий инвесторларни жалб қилиш бўйича маркетинг стратегиялари ишлаб чиқилди.

Шу қаторда саноат ва махсус савдо зоналарини ривожлантириш соҳасидаги етакчи халқаро эксперт жаноб Хосе Керона тадбирда иштирок этди ва тадбир иштирокчиларини эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини барпо этиш ҳамда ривожлантириш бўйича халқаро тажрибалар, Ўзбекистонда эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича дастлабки хулосалар ва тавсиялар билан ўртоқлашди.

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: