Россиянинг SAPRUN Group мутаҳассислари энди Тошкентда!

Россиянинг SAPRUN Group мутаҳассислари “Асосий меҳнат самарадорлиги кўрсаткичлари(KPI) асосидаги тизимли бошқарув” мавзусида мастер-класс ўтказишади. 

Бозордаги кучли рақобат ва динамик бизнес муҳити ташкилот раҳбарларидан тезкор қарор қабул қилиш ва ташкилот стратегияси ва мақсадларига ўз вақтида қўшимча ва ўзгартиришлар киритишни талаб этади.  

Асосий меҳнат самарадорлиги кўрсаткичлари(KPI) асосидаги тизимли бошқарув, ташкилотнинг мақсади ва стратегиясига ўз таъсирини кўрсатувчи моддий ва номоддий кўрсаткичлар мониторингини ўз вақтида ўтказишга имкон яратади.

31 октябрь 2018 йил соат 18:30 да Республика Бизнес ва Бошқарув олий мактаби биносида SAPRUN Group (Россия) мутаҳассислари амалга оширилган “(KPI)ларни йиғиш ва кўриб чиқиш учун бизнес жараёнларни автоматлаштириш” лойиҳаси мисолида қуйидаги масалаларга ойдинлик киритишади:

  • кўрсаткичлар мониторинги қандай амалга оширилади ва маълумотлар ахборот панелида қандай таҳлил қилинади (Dashboards)
  • Тизим архитектурасининг кўриниши қандай
  • Мониторинг учун энг мақбул кўрсаткичлар қандай танланади
  • (KPI) ва бошқа молиявий ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг яхлитлиги ва мустаҳкамлилиги қандай таъминланади

 

Ҳаётий мисоллар асосидаги  кейс!!!

2018 йилда ИТ-консалтинг соҳасидаги интегратор компания SAPRUN Group Россиянинг йирик Олмос ишлаб чиқарувчи компанияларининг бирига “Раҳбарлар учун ахборот панеллари” аналитик системасини киритишни якунлади. Система маълумотлар анализи жараёнини янги босқичга олиб чиқди ва иш жараёнидаги муаммо ва камчиликларга тезкор  чора кўриш имконини яратди.

Иштирок этиш бепул. Жойлар чегараланган.

Рўйҳатдан ўтиш учун қуйидаги манзилга киринг:

Мурожаат учун телефон: +998 71 239 03 10;     +998 71 239 03 10;

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.