Республика бизнес ва бошқарув олий мактабида янги директор

Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети декан муовини Рустам Абдураупов Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг  Президентнинг Қарорига (05.09.2018 даги № ПҚ-3930) мувофиқ ташкил этилган Абу Райҳон Беруний номидаги Республика бизнес ва бошқарув олий мактабига раҳбар бўлиш таклифини қабул қилди.

Рустам Рамзович 1985 йил июл ойида туғилган. 2005 йилда Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиини механизациялаш муҳандислари институтини ва 2007 йилда Тошкент молия институтини тамомлаганидан сўнг ўзининг илмий – тадқиқот фаолиятини Денвер университети (АҚШ) ва Вагенинген университетида (Нидерландия) давом этди.

Р.Абдураупов Ўзбекистон, АҚШ ва Нидерландиядаги етакчи университетларида ўқитиш ва уларни бошқариш бўйича катта тажрибага эга.

Ёш иқтисодиёт фанлари доктори маҳаллий ва чет эл нашрларида чоп этилган ўнлаб илмий мақолаларга эга. Шу сабабли у 2017 йилда Германияда ўтказилган 17 нафар иқтисодиёт соҳасидаги Нобел мукофоти соҳиблари билан бир ҳафталик учрашувга таклиф этилган эди.

Унинг “Чет эл инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг иқтисодий салоҳиятини бошқаришнинг методологик жиҳатлари” монографияси фан олами ва бизнес вакиллари орасида алоҳида талабга эга.

Янги директор раҳбарлигида олий мактаб жамоаси РББОМга юклатилган вазифаларни бажаришни ният қилган. Халқаро тажрибани фаол жорий этиш, етакчи фан-таълим муассасалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш режалаштирилмоқда. Шу билан бирга, double degree (қўшалоқ диплом) магистратура дастурларини аккредитация қилиш бўйича режалар қисқа муддатда амалга оширилади.

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.