РББОМ сайтида бахоловчилар малакасини ошириш буйича имтиҳон саволлари жойлаштирилди.

Сизга шуни маълум қиламизки, баҳоловчилар малакавий имтиҳонининг ўтказилишига тайёргарлик кўриш жараёни доирасида, баҳоловчи малакавий сертификатини олиш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш буйича қўшимча шарт шароитлар яратиш ва ушбу имтиҳондаги суҳбатга тайёргарлик кўриш мақсадида, РББОМ сайтида тегишли имтиҳон саволлари жойлаштирилди.

Маълумот учун: Аввалроқ РББОМ сайтида лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича кейс (амалий иш) лар жойлаштирилган эди.
Саволлар РББОМ, “Ўзбекистон баҳоловчилар жамияти” жамоат бирлашмаси ва Ўзбекистон баҳоловчилик ташкилотлари уюшмаси томонидан ишлаб чиқилган.
Эслатиб ўтамиз, “Баҳоловчи малакавий сертификатини топшириш тартиби” тўғрисидаги низомга мувофиқ(Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигининг 29.08.2018 3063-сон), малакавий имтиҳон талабгорлар томонидан малакавий сертификатни олиш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун топширилади. Малакавий имтиҳон намойишли(презентация) чиқиш кўринишидаги лойиҳа ҳимояси ва имтиҳон саволлари бўйича суҳбатдан ташкил топган.

Саволлар билан бу ерда танишишингиз мумкин:

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.