РББОМ да Давлат харидлари ўқув дастури буйича муҳокама бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Корпоратив бошқарув, лойиҳа бошқаруви ва давлат харидлари соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш буйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида, РББОМ томонидан «Давлат ҳаридларини бошқариш» буйича қисқа муддатли ўқув курслари ишлаб чиқилди ва курсни ўқитиш йўлга қўйилди.

Бугунги кунга қадар ушбу ўқув курси буйича 189 та мутахассис ўз малакаларини оширишди ва шундан 26 киши Олий мактабнинг Жиззахдаги филиалида ўқишди.

РББОМ да ўқув дастурларининг доимий мониторинг қилиниши ва мукаммаллаштирилиши амалиётига мувофиқ, 2018 йил 26 сентябрь соат 16:00 да РББОМ биносида юқоридаги ўқув дастурининг муҳокамаси бўлиб ўтади. Муҳокамада таклиф қилинган экспертлар жамоаси вакиллари ва ушбу дастурни якунлаган тингловчилар иштирок этишади.

Шу муносабат билан РББОМ юқоридаги ўқув дастурини тамомлаган барча тингловчиларни ва бошқа давлат харидлари соҳасидаги мутахассисларни юқоридаги дастурнинг муҳокамасида иштирок этишга таклиф қилади.

Мунозарада иштирок этишни истаганлар РББОМ веб-сайтида ушбу илова http://cgc.uz/registratsiya/  орқали рўйхатдан ўтишлари ёки info@cgc.uz электрон манзилига ўз исм-шарифлари, иш жойи ва лавозимини курсатган холда хат йуллашлари лозим.

Мурожаат хатининг мавзусига «Мунозарада иштирок этиш» деб кўрсатиб ўтиш лозим. Жойларнинг чекланганлигини ҳисобга олган ҳолда, олдиндан рўйхатдан ўтиш лозим.

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.