РББОМ бахоловчиларнинг малакавий имтихонларини ташкил этишга тайёргарлик кўрмоқда.

Шуни маълум қиламизки, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигининг (29.08.2018 йилдаги 3063 – сонли) «Бахоловчилар сертификатини топшириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги низом талабларига мувофиқ,Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Республика Бизнес ва Бошқарув олий мактаби веб-сайтида бахоловчининг лойихаларни ишлаб чиқиш ва малакавий имтиҳон вақтида химоя қилишига доир амалий ишлар(кейс) жойлаштирилди.

Амалий ишлар(кейс) РББОМ, Бахоловчи ташкилотлар бирлашмаси ва «Ўзбекистон бахоловчилар жамияти» жамоат бирлашмаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган.
Юқорида келтирилган низомга мувофиқ малакавий имтиҳон, бахоловчи сертификатини олиш ёки сертификатнинг амал қилиш муддатини узайтиришга талабгорлар томонидан топширилади. Малакавий имтиҳон лойиҳа ҳимояси ва имтиҳон саволлари бўйича суҳбатдан иборат. Лойиҳа ҳимояси деганда, талабгорнинг РББОМ веб-сайтида жойлаштирилган амалий ишлардан(кейс) эҳтиёрий танлаб олинганининг бахолов ҳисоботи тушунилади.
Шунингдек, РББОМ да биринчи бор ўтказиладиган бахоловчининг малакавий имтиҳонининг ўтказилиш санаси, талабгорларга юқоридаги низомга асосан хабардор этилади.
Амалий ишлар(кейс) билан бу ерда танишиш мумкин:

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.