Раҳбар ходимлар учун корпоратив бошқарувнинг замонавий услублари қўшма курслари.

Жорий йилнинг 24 октябр куни КБИТМ ва Европа менеджмент ва технология мактаби (Германия) билан хамкорлигида “Раҳбар ходимлар учун корпоратив бошқарувнинг замонавий услублари”  қўшма курсларнинг навбатдаги цикли бошланади.

Европа менежмент ва технология мактаби (ЕМТМ) Германиянинг етакчи 25 компаниялари, жумладан Daimler, BMW, MAN, Lufthansa, Bosch, SAP, Bayer  ва бошқа катта компаниялар ташаббуси билан 2002 ийлда ташкил топган.  Бугунги кунда ЕМТМ нафақат Германиянинг (Financial Times рейтинги асосан 1 ўринда), балки дунёнинг энг кучли бизнес-мактабларидан бири саналади. Эътиборга жоизки, ушбу бизнес-мактаб бизнес-таълимнинг сифатини аниқловчи энг нуфузли учта аккредитация тизимларидан (AMBA, EFMD, AACSB)  муваффақиятли ўтган.

КБИТМ ва ЕМТМ ўртасидаги ўзаро хамкорлик 2015 йилдан бери амалга оширилади. Шу давр мобайнида хозиргача ўтказилган қўшма курсларнинг 5та циклида 500дан ортиқ бошқарув кадрлари, шу жумладан Ўзбекистоннинг йирик акциядорлик жамиятлари, тижорат банклари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари, ишбилармон доиралар вакиллари иштирок этишга улгуришди.

Қўшма курсларнинг ҳар бир цикли 2 босқичдан иборат. Биринчи босқич 10 кун давомида Тошкентда КБИТМ ўқув биносида давом этади. Бу босқичда, тингловчилар курс дастурига мувофиқ корпоратив бошқарув ва замонавий бошқарув усуллари, молиявий  менеджмент асослари ва  бошқарув хисоботи, инновациялар ва янгиликлар билан ишлаш (change management) ва бошқа соха мавзуларига оид дарсларда иштирок этишади. Семинар ва лекциялар КБИТМ ва ЕМТМнинг етакчи ўқитувчилари, ҳамда вазирлик ва агентликлардан ташриф буюрадиган соха мутахассислари томонидан олиб борилади.

  Биринчи босқич якунига кўра энг яхши натижаларни кўрсатган 48 нафар тингловчилар Германияда ташкил этиладиган қўшма курсларнинг иккинчи босқичида иштирок этиш имкониятига эга бўлишади. Қўшма курсларнинг иккинчи босқичи ЕМТМ ўкув базасида ташкил этилади ҳамда семинар ва лекциялар ушбу мактаб ўқитувчилари томонидан олиб борилади. Дастурга биноан тингловчилар Германиянинг етакчи компанияларига (Volkswagen, Commerzbank, McKinsey, T-Labs, Berlin Chemie ва бошқ.) ташриф буюришади ва ушбу компанияларнинг корпоратив бошқарув жараёни билан яқиндан танишишади.   

Қўшма ўқув курслари барча ишбилармон доиралар вакиллари ҳамда замонавий бошқарув услубларини ўрганиш ва амалиётда қўллашга қизиқиш билдираётган қатнашчилар учун очиқ.  

Қўшма курсларда қатнашиш учун рўйхатдан ўтиш 20 октябргача амалга оширилади. Ушбу қўшма курслар бўйича қўшимча маълумот олиш учун қўйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг: 239-03-10, 239-03-09.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *