Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази ва Жанубий Кореянинг Вусонг университети ўртасида меморандум имзоланди

2017-йил, 6-декабрь куни, Марказ директори Б.Ганиходжаевнинг Жанубий Кореяга ташрифи доирасида, Вусонг университети президенти Джон Эндикотт билан учрашув бўлиб ўтди.
Томонлар ҳамкорликнинг турли йўналишларини муҳокама қилдилар ва ташриф давомида Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази ва Вусонг университети ўртасида меморандум имзоланди.

 Муморандумга асосан, Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази ушбу университет қошидаги Солбриж халқаро бизнес мактаби билан яқиндан ҳамкорлик қилиши кўзда тутилган бўлиб, ўқув курсларини тузиш ва ўтказиш, талабалар алмашинуви, профессор-ўқитувчилар алмашинуви, конференциялар, форумлар, семинарлар, қисқа муддатли курслар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишни ўз ичига олади.
Маълумот учун: Вусонг университети Даежонда жойлашган ҳусусий олий таълим муассасаси бўлиб, 11та институтни ўз ичига олади ва ҳозирда 7 мингдан зиёд талабаларга таҳсил бермоқда.
 
2014-йилда Солбрижнинг МБА дастури AACSB аккредитациясига сазовор бўлди.  Солбриж бизнес мактаби 15та шу каби аккредитация олган Корейс бизнес мактабларининг энг ёши бўлиб, ҳозиргача бутун дунёда фақат 5% бизнес мактаблари бу каби аккредитацияга эга.

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: