Навруз байрамига бағишланган тадбир ўтказилди

2018 йил 24 март куни Корпоратив бошқарув Илмий таълим- марказида миллий анъаналарга ҳос, миллий баҳорий Навруз байрамига бағишланган тадбир ўтказилди.

 

 

 

Мазкур тадбирда Марказнинг МВА йўналиши бўйича таълим олувчи тингловчилар томонидан, энг зўр ош, энг маззали ош, энг чиройли ош ва энг антиқа ош номинациялари бўйича ош пишириш чемпионати ташкиллаштирилди. Тадбирнинг спорт бўйича мусобақаларида тингловчилар миллий анъаналаримизга ҳос бўлган мусобақаларда ўз кучларини синаб кўришди.

Тадбирнинг тантанали қисмини Корпоратив бошқарув Илмий-таълим маркази директори Б.Ганиходжаев, баҳорий Навруз байрам табриги билан очиб берди. Шунингдек, Б.Ганиходжаев Марказнинг энг фаол ва ўқишда муваффақиятларга эришган тингловчиларга фахрий ёрлиқлар тақдим этди.

Тадбир давомида таклиф этилган кўшиқчилар ансамбли ҳамда ҚВЗ жамоаси таклиф этилганларни шўх қўшиқлари ва қизиқарли хангомалари билан кайфиятларни кўтардилар. Марказнинг Япониядан ташриф буюрган профессор Шиозаки сан, мусиқа асбобларида ўз маҳоратларини кўрсатиб, ташриф буюрганларни лол қолдирдилар.

               

               

Тадбир якунида ош чемпионатининг номинациялари бўйича ғолиблари аниқланиб, эсдалик совғалари ва сертификатлар билан тақдирландилар.

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.