Кoрпоратив бошқарув илмий-таълим маркази билан Европа менежмент ва технологиялари мaктаби хамкорлигида ишлаб чиқилган қўшма махсус ўқув дастури тақдимоти.

Жорий йилнинг 16 май куни Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказида Германиянинг энг нуфузли бизнес мактабларидан бири бўлган “Европа менежмент ва технологиялари мактаби” билан хамкорликда тайёрланган “Инновацияларни бошқаришнинг замонавий усуллари” махсус ўқув дастурига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Мазкур тадбирда 30 дан ортиқ хўжалик органлари, акциядорлик жамиятлари ва бошқа компанияларнинг 50 дан зиёд вакиллари иштирок этишди.

Тадбир иштирокчиларига Марказ директори ўринбосари Б.Акбаралиев ва “Европа менежмент ва технологиялари мактаби” вакили доктор Ф.Франк томонидан ҳамкорликда ишлаб чиқилган қўшма махсус ўқув дастури  тақдимоти бўлиб ўтди.

Иштирокчилар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб берилди.

Мазкур ўқув курслари икки босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқичи Тошкент шаҳрида, иккинчи босқичи Германияда бўлиб ўтади.

         

         

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *