Корхонанинг бизнес режасини ишлаб чиқиш

Ўзбекистонда бизнеснинг жадал ривожланиш жараёни ва рақобатнинг ортиши шароитида, бизнес режалаштириш услуби ва воситасини қўллаган ҳолда бизнесни халқаро замонавий шаклларига ўтиши ҳозирда катта долзарб муаммодир. Бизнесни бошқариш  жараёни кескин ўзгаришларни, ёндашув ва принципларни талаб этади. Бу ҳолда, хамма бизнес эгалари ва менежерлар ҳам, мавжуд умумқоидаларга асосан етарли даражада бизнес юритишга тайёр эмаслар. Тажриба шуни кўрсатадики, янги раҳбарият кундалик муаммоларни ҳал этишда методик кўмакга жуда мухтождирлар.

Бундай саволлардан бири бу бизнес режани тузишдир – корхонанинг ривожланиш истиқболини аниқлаш, ишлаб чиқаришдаги таркибий ўзгартиришни амалга ошириш, банк кредитларини олишни асосли мақбуллиги, фойдали меҳнатни ташкиллаштириш учун шарт-шароит яратиш учун зарурдир.

Бизнес режани ишлаб чиқиш методикаси ва тартиби, унинг таркиби – лойиҳа мақсади ва вазифаларидан иборатдир, шу мақсадда ҳам уни ишлаб чиқилади.

Маысад аудиторияси:

ишбилармонлар, корхона рахбарлари, қўшимча молия ресурсларини жалб этиш мақсадида, маълум инвестицион лойиҳалар устида иш олиб борувчи шахслар, ўз бизнесини янада ривожи учун ва инвестицияни жалб этиш учун, айланма капитални ошириш мақсадида ёки зарурий асбоб-ускуналар хариди учун кредит олишга харакат қилувчи шахслар;

• ривожланиш лойиҳаларини ўзлари мустақил равишда ишлаб чиқувчи, компанияни тўлиқ ёки айрим бир бўлимлари учун алоҳида равишда ишлаб чиқувчи корхона менежерлари (маркетинг ва молия бўйича мутахассислар);

• аниқ инвестицион лойиҳалар таҳлили ва корхоналарнинг умумий таҳлилини амалга оширувчи кредит даргоҳлари ва инвестицион компанияларнинг мутахассисларию

[свернуть]

Дастур лойихаси:

1. Корпоратив бошқарувга кириш

2. Бизнес-режалаштиришга кириш. Лойи=а бошыаруви тушунчаси

3. Бизнес бошқарувнинг услубий-методик асослари

4. Лойиҳаолди изланиш ва техник лойиҳалаш

5. Бизнес-режа: тузилиши ва асосий бўлимлар мазмуни

6. Маркетинг режаси

7. Ишлаб чиқариш режаси ва тадбиқ этиш

8. Лойиҳанинг таъминотини режалаштириш

9. Бизнес-режани инвестицион, молиявий ва ижтимоий-иқтисодий самарадорлигини таҳлил этиш

10. Бизнес-режани амалга ошириш ва бизнесни Давлат томонидан қўллаш

[свернуть]

Ўқув жараёни якунига тингловчилар:

Биладилар:

замонавий бизнес-режалаштиришнинг назарий асослари;

бизнес-режани ишлаб чиқиш стандарт усуллари;

бизнес-режалаштиришнинг усуллари ва техникаси;

иқтисод, техника, технологияларнинг янги йўналишлари ва уларнинг ўз фаолиятида қўллаш;

бизнес-режалаштиришнинг моҳияти, мақсади ва вазифалари;

бизнес-режалаштириш жараёнининг сифатли хусусиятлари, миқдорий муносабатлар ва лойиҳалар ривожининг қонун меъёрлари;

бизнес-режалаштириш жараёнини оқилона ташкиллаштиришдаги шарт-шароитлар ва омиллар.

Билмоқ:

маълум бир бизнеснинг энг муҳим ажралиб турувчи хусусиятларини, унинг ички ва ташқи ҳолатининг хусусиятлари аниқлаш; аниқ бир вазиятдан келиб чиққан ҳолда методикаси ва техникаси вариантларини танлаш; капитал ва пул воситалари талабини аниқлаш; ишлаб чиқариш бизнес-режалари турларин ва уларнинг алоҳида хусусиятларини аниқлаш; бизнес – режалаштиришда иқтисодий– математик моделларни қўллаш; корхонанинг энг устувор йўналишлари бўйича ривожланишига ва корхонанинг умумий стратегиясига мос самарадор бизнес-режани талабларини шакллантириш ва тўғри қарор қабул қилиш.

эга бўлиш:

бизнес – режалаштиришнинг амалиётдаги услублари;

бизнес – режани мустақил равишда ишлаб чиқиш кўникмалари;

бизнес – режанинг ишончли эканлиги ва хаётга тадбиқ этиш мумкинлигини кўрсатиб бериш қобилияти;

ўз фаолиятида инновацияларни қўллаш;

бизнес – режанинг мухандислик воситалари;

бизнес – режалаштиришда замонавий ахборот технологиялар ва тизим таҳлили;

бизнес- планлар самардорлигини мониторинги ва баҳолаш усуллари.

[свернуть]

Курс давомийлиги: 10 кун (80 академ соати)

Дарслар тартиби: Дарслар ҳафтасига 5 кун ўтказилади 9:00 дан 15:50 гача

Курс нархи: 988 300 сум

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: