Корпоратив бошқарув: тамойиллар, механизмлар ва жорий қилиш

Ўзбекистон иқтисодиётида кечаётган чуқур ислоҳотлар умумдавлат миқиёсида глобал сиёсий-ижтимоий ва иқтисодий қайта қуриш жараёнини англатибгина қолмасдан, балки хар бир корхона дорасида ҳам ички бошқарув тизимларининг тубдан янгиланишини билдиради. Бугунги кунда мамлакатимизда акциядорлик жамиятлари фаолияти самарадорлигини ошириш, уларнинг бошқарув фаолиятига корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларини жорий этиш, корхоналарнинг инвестицион жозибадорлигини ошириш ва шу орқали хорижий инвестицияларни жалб этишни кенгайтириш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга оширилиши лозимдир

Шу мақсадда замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техник, молиявий ва меҳнат ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, чет эл капитали иштирокида акциядорлик жамиятларини ташкил этиш, акциядорлик жамиятларига хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш учун қулай шароитлар яратиш, хорижий мамлакатлар тажрибсасини чуқур таҳлил қилиш ва шу асосда корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларини жорий қилиш, ишлаб чиқариш, инвестиция, моддий-техника, молиявий ва мехнат ресурларидан самарали фойдаланишни таъминлаш учун барча акциядорлик жамиятларининг мутахассисларининг малакасини ошириш орқали   мамлакатимизда корпоратив бошқарув тизимини янада ривожлантиришни таъминлаш мумкин.

Курснинг мақсади:

“Корпоратив бошқарувнинг замоновий услублари” ўқув курсини ўқитишдан мақсад – корхоналарда корпоратив бошқарув тизими ва таркиби, унинг самарадорлигини таъминлаш ва баҳолаш, корпоратив маданият, этика тамойилларини жорий этиш ва ички назорат тизимини такомиллаштириш бўйича мутахассислик йўналишига мос билим, кўникма ва малака шакллантиришдир.

[свернуть]

Курснинг асосий вазифалари:

– корпоратив бошқарув моделлари, корхоналарни бошқаришни ташкил этишнинг хусусиятлари, корпоратив бошқарувнинг тамойил ва услублари, унинг механизмлари, корпоратив назоратни ташкил қилиш ва корпоратив низоларни тартибга солиш ва корпоратив бошқарувнинг норматив-хуқуқий асослари борасидаги билим ва кўникмаларни шакллантириш ва

[свернуть]

Тингловчи билиш керак:

– корпоратив бошқарув тушунчаси, унинг зарурлиги, моҳияти ва моделлари;

– корпоратив бошқарувнинг тамойил ва услублари, унинг механизмлари;

– корпоратив назоратни ташкил қилиш ва корпоратив низоларни тартибга солиш;

– корпоратив бошқарувнинг норматив-хуқуқий асослари борасидаги билимларга эга бўлиши керак.

[свернуть]

Тингловчи қуйидаги малакага эга бўлиши керак:

– бошқарув қарорларини ишлаб чиқиш, қабул қилиш ва уларнинг бажарилишини таъминлаш;

– стратегик қарорларнинг бажарилишини баҳолаш ва унинг самарадорлигини аниқлаш;

– корхонанинг инвестицион жозибадорлиги билан боғлиқ иқтисодий омиллар ва рискларни баҳолаш;

– стратегик қарорларни қабул қилиш учун зарур материалларни тайёрлаш.

[свернуть]

Дастурнинг информацион-услубий таъминоти

Мазкур фанни ўқитиш жараёнида:

 корпоратив бошқарув ва унинг таркибий бўлимига тегишли маъруза дарсларида модуль тизимига асосланган электрон мажмуадан;

 амалий машғулотларда, хусусан, корпоратив бошқарувга оид стандартлар, кодекс ва бошқа меъёрий ҳужжатларнинг амалий жиҳатларини ўрганишда таълим технологияларидан, кейслар, ҳолатли масалалар, ишбилармонлик уйинларидан;

 Ўзбекистон Республикасида корпоратив бошқарув амалиёти масалаларига тегишли дарс машғулотларида таълимнинг бошқа методларидан фойдаланиш назарда тутилган.

[свернуть]

Курс давомийлиги: 10 кун (80 академ соати)

Дарслар тартиби: Дарслар ҳафтасига 6 кун ўтказилади 9:00 дан 15:00 гача

Курс нархи: 1200000 сум

Курс маърузачилари:

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: