Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази “Корпоратив бошқарувнинг замонавий амалиёти ва тамойиллари” мавзусидаги қисқа муддатли махсус ўқув курси бошланишини эълон қилади

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2016 йил 11 январдаги 110, 01/03-26/29-сонли қарори билан тасдиқланган “Корпоратив бошқарувчи малака аттестатини бериш тартиби тўғрисидаги” Низомга кўра (Адлия вазирлиги томонидан 2016 йил 28 январда 2755-сон билан давлат рўйхатдан ўтказилган)

 “хўжалик жамиятларининг устав капиталидаги давлат улуши бўйича давлатнинг ишончли вакиллари ва кузатув кенгаши аъзолари сифатида тайинланадиган шахслар малака аттестатини олиши шартлиги ва Малака аттестатини олиш учун даъвогарлик қилиш ҳуқуқига фақат Марказ томонидан ўтказиладиган корпоратив бошқарув бўйича ўқув курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги давлат сертификати мавжуд шахслар эга эканлиги белгилаб ўтилган.

Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказида 2018 йилнинг 21-28 май кунлари Малака аттестатини олиш учун даъвогарлик қилиш ҳуқуқини берувчи “Корпоратив бошқарувнинг замонавий амалиёти ва тамойиллари” мавзусида махсус ўқув курси бўлиб ўтиши белгиланган.

Ўкув курси Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказининг (Тошкент шахри, Миробод тумани Миробод-25) биносида ўтказилади.

Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин: (99871)239-03-10.

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *