Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази магистратура битирувчи-тингловчиларининг магистрлик диссертациялари ҳимоялари бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 15-18 ноябрь кунлари Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказида 2015-2017 ўқув йилларида “5А230202 – Бизнесни бошқариш (Master of Business Administration – МВА)” мутахассислиги бўйича  таҳсил олган магистратура тингловчиларнинг магистрлик диссертациялари ҳимоялари бўлиб ўтди.

Расмий ҳимояда якуний давлат аттестацияси комиссияси аъзолари томонидан магистрлик диссертациянинг илмий янгилиги ва долзарблиги билан бир қаторда магистрантнинг илмий мунозара олиб бориши ҳамда аудитория билан ишлаш маданияти даражаси ҳам ҳисобга олинди.

Магистратура таълим дастурида кўзда тутилган барча талабларни бажарган 41 нафар битирувчи-тингловчиларга якуний давлат аттестацияси комиссияси қарорига кўра «Бизнесни бошқариш» мутахассислиги бўйича “Бизнес бошқаруви магистри” даражаси берилди.

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: