Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази Конфуций номидаги Ўзбекистон-Хитой институти билан хамкорлик тўғрисида битим имзолади.

Жорий йилнинг 30 октябр куни  Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази ва Конфуций номидаги Ўзбекистон-Хитой институти ўртасида хамкорлик тўғрисида битим имзоланди.

Ушбу узоқ муддатли хамкорлик томонлар ўртасида режалаштирилган таълимга оид тадбирлар, давра суҳбатлари ва конференциялар, шунингдек  марказ ходимлари ва тингловчилари учун Хитой Халқ Республикасида ўқув амалиётларини ташкил этишда кўмак ва хамкорликни кўзда тутади.

Шунингдек, учрашув давомида томонлар 2018 йилга режалаштирилган хамкорлик йўналишларини белгилаб олдилар.

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: