Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказида битирувчиларга диплом топшириш маросими бўлди.

Жорий йилнинг 20 июлида Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказида навбатдаги магистратура битирувчиларига тантанали диплом топшириш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази директори Б.Ганиходжаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев замонавий талабларга жавоб берадиган юқори малакали кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор қаратаётганини таъкидлаб, бу борада Марказда ҳам бир қатор ижобий ишлар изчил амалга оширилаётганини қайд этиб, битирувчиларнинг келгусидаги касбий фаолиятларига омад тилади.

                    

Битирувчилар 5А230202 – Бизнесни бошқариш (Master of Business Administration – МВА) магистратура дастури бўйича икки йил мобайнида бизнес бошқаруви соҳасида мутахассислар тайёрлаш жараёнида умумий менежмент, бошқарув иқтисодиёти, корпоратив молия, маркетинг-менежмент, маркетинг ва бозор тадқиқотлари каби фанлар бўйича ҳар томонлама пухта билим ва кўникмага эга бўлдилар

                       

 

                       

 

 

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: