Корпоратив бошқарув илмий таълим-маркази делегациясининг ХХРга ташрифи якунлари

2018-йил 1-июль куни Корпоратив бошқарув илмий таълим-маркази делегациясининг Хитой Халқ Республикасига ташрифи якунланди.

Ташриф давомида, Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази тингловчилари учун Ланьчжоу университетида маъруза ва семинарлар ташкил қилинди. Бундан ташқари эркин иқтисодий худуд, илмий-тадқиқот маркази ва ХХРнинг энергетик соҳаси учун жиҳозлар ишлаб чиқаришга ва электромобил ишлаб чиқаришга ихтисослашган етакчи компаниялари фаолияти билан жойида танишилди.

     

Шу билан бирга, мазкур ташриф доирасида Ланьчжоу университетнинг Менежмент Мактаби раҳбарияти билан музокаралар ўтказилди. Ўтказилган музокараларда хамкорликнинг устивор масалалари, хусусан, қўшма ўқув дастурлар ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, академик алмашинув дастурлари ва бошқа турли тадбирлар ташкил қилиш ва ўтказиш каби масалалар муҳокама қилинди.

     

     

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: