Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази ваколатлари ва вазифаларининг қайта ташкил этилиши ва кенгайтирилиши тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат активларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2018 йил 12 майдаги ПҚ3720-сонли қарорига мувофиқ Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига топширилди.

Шунингдек, ушбу хужжат Марказ ваколатлари ва вазифаларини кенгайтирди. Хусусан, мавжуд ваколатлар ва вазифалар билан бир қаторда, Марказ кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, хамда лойиха бошқаруви ва давлат харидлари сохасида кадрлар захирасини шакллантириш билан шуғулланади.

Ушбу вазифаларни бажариш учун 2018- 2019 ўқув йилидан бошлаб Марказ томонидан:

лойиҳа бошқаруви халқаро стандартлари асосида «Лойиҳа бошқаруви» («Project management») мутахассислигида тўловконтракт асосида қабул квоталари 40 кишилик магистратура таълим дастурлари бўйича юқори малакали мутахассислар тайёрлаш

лойиҳа бошқаруви ва давлат харидлари соҳасидаги давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларини малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш, имтихонлдардан муваффақиятли ўтган холда намунавий сертификатлар билан тақдирланади 

Бундан ташқари, Марказ лойиҳа бошқаруви ва давлат харидлари соҳасидаги давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларини сертификатлаш тизимини ишлаб чиқади ва амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат активларини бошқариш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги 2018 йил 12 майдаги ПҚ3720-сонли қарорини тўла матни билан қуйида танишишингиз мумкин.

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.