Корпоратив бошқарув илмий таълим марказида Хандон Глобал Университети президенти Чанг Сунг-Хен бошчилигида делегация қабул қилинди.

28 май 2018 йил Корпоратив бошқарув илмий таълим маркази Хандон Глобал Университети президенти Чанг Сунг-Хен бошчилигида делегацияни қабул қилди.

Қисқача маълумот: Юқоридаги Университет билан хамкорлик 2015 йилдан бошлаб ЮНЕСКО/ЮНИТВИН дастури доирасида, шу жумладан тегишли шартномалар асосида амалга ошириб келинмоқда. Ўтган давр мобайнида бир қатор халқаро конференция ва семинарлар ташкиллаштирилди, грант асосида 44 та профессор ўқитувчилар ва тингловчилар Корея Республикасида амалиёт ўташди, марказ кутубхонаси мутахассислик йўналиши бўйича 243та  энг янги дарсликлар билан тўлдирилди, корейс профессор ўқитувчилари иштирокида доимий маъруза ва семинарлар ўтказилиб келинмоқда.

Учрашув доирасида мехмонларга Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018йил 12 майдаги  ПҚ-3720-сон қарори, ушбу қарорга биноан тузилган таркибий ўзгаришлар, шунингдек Марказ олдига қўйилган янги вазифалар билан таништириб ўтилди. Томонлар шунингдек, Марказ олдига қўйилган вазифаларни инобатга олган холда ўзаро хамкорликнинг бугунги холати ва истиқболлари, шу жумладан янги йўналишларни мухокама қилдидар. Бундан ташқари, томонлар жорий йилнинг август ойида Корея хамкорлари ва лойихани бошқариш компоненти ЮНЕСКО/ЮНИТВИН дастури ёрдамида режалаштирилаётган амалиётга (GBEX) Жанубий Корея маркази Вакилларини жалб этишни келишиб олишди.

Шунингдек, ташриф доирасида, Марказ профессор ўқитувчилари ва MBA тингловчиларига доктор Чанг Сунг-Хен томонидан “Жанубий Корея таълим тизимининг ижобий тажрибаси ” мавзусида маъруза ўқилди.

     

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: