Корпоратив бошкарув илмий-таълим маркази вилоятларда уз ишини бошлади.

Жиззах вилояти кадрлари салоҳиятини ошириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги «Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги» томонидан, Жиззах шаҳрида КБИТМ филиалини очиш бўйича қарор қабул қилинди.

Биринчи босқичда уч йуналиш бўйича ўқитиш режалаштирилган ва булар, лойиҳа бошқаруви, корпоратив бошқарув ва давлат харидлари курслари.

Қиска муддатли курслар Жиззах шаҳридаги Политехника институти биносида, замонавий жихозланган ўқув хоналарида бўлиб утади.

Бугун, 2018 йил 6 сентябрдан Давлат харидларини бошқариш бўйича илк курслар туман, вилоят ва Жиззах шаҳар хокимиятлари ходимлари учун бошланди.

Ўқиш жараёнидаги қулга киритилган билим ва куникмалар, Жиззах вилояти ривожланишига ўз хиссасини қушишига ишончимиз комил.

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: