Корея олий таълим муассасалари делегациясининг Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказига беш кунлик ташрифи тугади

Жорий йилнинг 18-22 июнь кунлари Корея университетлари етакчи профессорларидан иборат делегация Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказига ташриф билан бўлишди.

19-июньдаги ташриф доирасида Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказида Корея делегацияси аъзолари – Хандонг Глобал Университети ва ЮНЕСКО/ЮНИТВИН дастури вакиллари билан истиқболдаги ҳамкорликни амалга ошириш масалалари шу жумладан, Жанубий Кореяда магистратура талабалари учун ташкиллаштирилаётган амалиёт бўйича музокаралар ўтказилди.

19-22 июнь кунлари тадбиркорликни ривожлантириш, стартапларни бошлаш ва ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, молиявий режалаштириш, кредит рискларини моделлаштириш ва бошқа мавзуларда очиқ маърузалар ва семинарлар ўтказилди. Маърузалар доирасида профессорлар ушбу соҳада Кореянинг илғор тажрибаси бўйича фикрларини бўлишишди, шунингдек магистратурадаги тингловчиларнинг саволларига жавоб беришди.

    

Кореялик ҳамкорлар билан олдин эришилган келишувларга мувофиқ жорий йил 20-июнь куни магистрлик диссертациялари бўйича илмий маслаҳатчи сифатида тайинланган корейс профессорлари магистратурадаги 10 нафар тингловчиларнинг магистрлик диссертациялари устида иш олиб бориш масалаларини муҳокама қилиш учун учрашдилар. Учрашув давомида тингловчилар режалаштирилган диссертация ишининг батафсил режаси ва қисқача тавсифи билан тақдимотларни намойиш этдилар. Тақдимотдан сўнг, кореялик профессор-ўқитувчилар тегишли таклифларни тақдим этдилар, шунингдек, талабалар билан магистрлик диссертациялари устида биргаликда иш олиб бориш бўйича жадвал ва режаларни муҳокама қилишди.

    

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.