КорБИТМ ҳақида

Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази (кейинчалик КорБИТМ) корпоратив бошқарувни халқаро стандартларга мувофиқ, замонавий корпоратив бошқарув амалиётини илмий ва услубий қўллаш, уни амалга тадбиқ этиш соҳасида мутаҳассислар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш мақсадида ташкил этилди.

Бугунги кунда КорБИТМ мамлакатимизда хўжалик бошқарув органлари, корпорациялар ва бошқа тадбиркорлик субъектлари учун бошқарув ҳодимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда, ҳамда мамлакатимиздаги МВА курсларини таклиф этадиган ягона давлат таълим муассасаси ҳисобланадиЎзининг таълим соҳасидаги мақсадини амалга оширишда КорБИТМда юқори малакали раҳбарлар учун самарали бошқариш ва муаммоларни юксак даражада ҳал этишга қаратилган инновацион таълим дастурлари ишлаб чиқилган.Ўқув жараёнида алоҳида эътибор тингловчиларда аналитик ва амалий кўникмаларини шакллантириш, уларни реал муаммоларни ҳал этиш учун КорБИТМ ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилган кейс-стади, мастер-класс, шунингдек мамлакатимизнинг етакчи корхоналарининг мутахассислари билан интерактив мухокамалар уюштириш, ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларида амалиёт ўташларига алоҳида эътибор қаратилган.

КорБИТМ профессор-ўқитувчилари таркиби етакчи мутахассислар, ўзининг кенг кўламли илмий-тадқиқот тажрибасига эга бўлган ўқитувчилардан иборатдир. Бундан ташқари КорБИТМга таълим бериш учун давлат органлари ва хўжалик бошқаруви, ҳамда юртимиз ва хорижий олий ўқув юртларининг етакчи мутаҳассислари жалб этилади.

КорБИТМдаги талабалар контингенти мамлакатимизнинг корхона ва хўжалик бошқарув органларининг юқори салоҳияти ва ғайратли мутахассислари ва боқарувчиларидан иборат.

Курслар ўзбек ва рус тилларида ташкиллаштирилади, шунингдек хорижий лекторларнинг дарс жараёни инглиз тилида, зарур ҳолда рус ёки ўзбек тилига таржимаси таъминланган тарзда олиб борилади.

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: