КорБИТМда ҳалқаро профессорларнинг маърузалари ташкил этилди

Жанубий Кореянинг КорБИТМ ҳамкор олий ўқув юртлари делегация ташрифи доирасида жорий йилнинг 6 февралида хорижий профессорларнинг қуйидаги мавзулар бўйича маърузалари бўлиб ўтди:

1.Саноат 4.0 ва молиявий таъсир. (Д. Чой – Гачон Университети вице-президенти)

2.Корпоратив рискларини бошқаришда ихтиёрий инструментларни тадбиқ қилиш (Б. Джи – Хандонг Глобал университети профессори)

3.1997-2000 йилларда Кореяда молиявий инқироз. (Дж. Ан –  Хандонг Глобал университети  профессори)

4.Етказиб бериш занжирини бошқариш (Д. Ким – Хандонг Глобал университети вице-президенти)

5.Йирик ўзгаришлар даврида “Қўғирчоқлар” даъвати (Ю. Ким – Хандонг Глобал университети  профессори)

6.Польшанинг иқтисодий трансформацияси (М. Ковалик – Ижтимоий ва Психология фанлари университети профессори)

Маърузалар давомида тингловчилар Жанубий Корея ва Польша тарихи, мавжуд вазият, иқтисодиёт ривожидаги йўналишлар ва ўзгаришлар, жумладан, Корея Республикасида Саноат Инқилоби 4.0 га тайёргарлик бўйича амалга оширилаётган чоралар ҳақида маълумотга эга бўлдилар.  

Маърузалар якунида мунозаралар ўтказилди. Тадбирда КорБИТМ профессор-ўқитувчилари ва  магистратура тингловчилари иштирок этди. 

 

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.