КорБИТМда ҳалқаро профессорларнинг навбатдаги маърузалари ўтказилди  

Жанубий Кореянинг КорБИТМ ҳамкор олий ўқув юртлари делегация ташрифи доирасида жорий йилнинг 8 февралида хорижий профессорларнинг қуйидаги мавзулар бўйича маърузалари бўлиб ўтди:

  1. Хусусийлаштириш ва корпоратив ўсиш (J. An – Professor of Global University)
  2. Японияда корпоратив бошқарув эволюцияси (М. Ковалик – Ижтимоий ва психология фанлари университети профессори)
  3. Тадбиркорлар учун стратегик (Б. Джи – Хандонг Глобал университети профессори)
  4. Стратегия тақдирми? (Ю. Ким – Хандонг Глобал университети  профессори)

Маърузалар давомида тингловчилар Жанубий Корея, Япония ва Польшада  олиб борилган давлат тасарруфидаги объектларини, хусусан, компанияларни хусусийлаштириш ислоҳотлари ва жараёнлари ҳақида маълумотга эга бўлдилар. Шунингдек, шу мамлакатлар мисолида хусусийлаштириш жараёнинг мамалакат иқтисодиётига таъсир қилувчи ижобий ва салбий омилларини муҳокама қилдилар.   

Маърузалар якунида мунозаралар ўтказилди. Тадбирда КорБИТМ профессор-ўқитувчилари ва  магистратура тингловчилари иштирок этди.

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: