КорБИТМда Жанубий Корея ҳамкор олий ўқув юртлари раҳбарияти билан музокаралар бўлиб ўтди

КорБИТМда Жанубий Корея ҳамкор олий ўқув юртлари делегацияси ташрифи доирасида Хандонг Глобал Университети ва Гачон Университети раҳбарияти, вице-президент Шек Ким и Досонг Чои вакиллигида, шунингдек ЮНЕСКО/ЮНИТВИН дастури раҳбари Джинвон Ан билан музокаралар олиб борилди. 

Маълумот: Юқоридаги университетлар ва ЮНЕСКО/ЮНИТВИН дастури билан ўзаро ҳамкорлик келишувлар асосида 2015 йилдан буён амалга оширилиб келинмоқда. Ўтган давр ичида ҳамкорлик асосида бир қатор ҳалқаро конференциялар ва семинарлар ўтказилди, КорБИТМнинг 44 нафар профессор-ўқитувчилари ва магистратура тингловчилари учун Корея республикасида грант асосида стажировкалар ташкил этилди, мутахассислик йўналиши бўйича 243 та янги ўқув қўлланамалар Марказ кутубхона фондига келтирилди, узлуксиз равишда Кореялик профессорлар иштирокида маъруза ва семинарлар олиб борилмоқда.

Музокаралар доирасида томонлар ўзаро мавжуд ҳамкорлик ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар, жумладан, жорий йилнинг август-сентябрь ойлари учун мўлжалланган GBEX дастурининг навбатдаги босқичини амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.

 

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: