Берлин шаҳрида Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази ва Европа менежмент ва технологиялар мактаби ҳамкорлигидаги курсларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтмоқда. 

Курснинг очилиш маросимида Ўзбекистоннинг Германиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Набижон Қосимов ва ЕМТМ президенти Йорг Рохол қатнашдилар.  Шунингдек Н.Қосимов, Й.Рохол ва КБиТМ директори Б.Ганиходжаев иштирокида КБиТМ ва ЕМТМ ўртасидаги келгусидаги ҳамкорликни ташкил этиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди.

Унда Тошкентда ўтказилган биринчи босқич давомидаги тестларда энг юқори баҳо олган 48 та акционерлик корхона ва хўжалик юритувчи субъектлар менежерлари қатнашмоқда. 

20-декабрьгача давом этиши режалаштирилган ушбу курс давомида ЕМТМ да курс қатнашчилари учун турли маъруза ва амалий дарслар ташкил этилади. Шунингдек улар Германиянинг корпоратив бошқарув соҳасидаги илғор компанияларида бўлиб, улар билан яқиндан танишиш имкониятига эга бўладилар.

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: