КБИТМ, Берлин техника университети ва ЕСМ Академияси ўртасида ҳамкорлик келишуви имзоланди.

2017-йил, 18-декабрь куни, Марказ директори Б.Ганиходжаевнинг ташрифи доирасида, Берлин техника университети ва ЕСМ Академияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Томонлар ҳамкорликнинг турли йўналишларини муҳокама қилдилар ва ташриф давомида Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази, Берлин техника университети  ва ЕСМ Академияси ўртасида меморандум имзоланди.

 Муморандумга асосан, кўплаб йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш кўзда тутилган бўлиб, ўқув курсларини тузиш ва ўтказиш, талабалар алмашинуви, профессор-ўқитувчилар алмашинуви, конференциялар, форумлар, семинарлар, қисқа муддатли курслар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишни ўз ичига олади.

Маълумот учун: Берлин техника университети Берлинда  жойлашган давлат олий таълим муассасаси бўлиб, 40та институтни ўз ичига олади ва 56та бакалавриат ва 59та магистратура дастурлари бўйича таълим беради.

Times Higher Education рейтинги бўйича Берлин техника университети дунёнинг энг пешқадам 100талик рўйхатига киради ва QS World University Ranking рейтинги бўйича дунёнинг энг пешқадам 200талик рўйхатига киради.  Германияда эса бу университет энг пешқадам 15талик рўйхатига киради.

ЕСМ Академияси Берлин техника университети қошидаги Аэронавтика ва астронавтика институтининг ЕСМ Фазо технологиялари компаниясининг таълим соҳасига йўналтирилган стартапи бўлиб, 32та йўналиш бўйича (5 кундан  2 ойгача) қисқа муддатли курсларни таклиф этади.

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: