КБИТМда Хандонг Глобал университети профессори ҳамда ЮНЕСКО / УНИТВИН дастури директори билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 5 – октябрь куни КБИТМга Хандонг Глобал университети профессори, ЮНЕСКО / УНИТВИН  дастури директори жаноб Джинвон Ан ташриф буюрди.

 

 

 

  

Учрашув давомида, томонлар ҳамкорликни ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини, шу жумладан 2018 йилнинг феврал ойида КБИТМда кореяликлар иштирокида халқаро конференция ўтқазиш,  ва 2018 йилнинг май ойида магистратура тингловчилари учун Ж. Кореяда уқув сафарларини ташкиллаштириш ва бошқа масалаларни муҳокама қилдилар.

  

Шунингдек, ташриф давомида профессор Ан “Корея Республикасининг иқтисодий ўсиши” мавзусида маъруза қилди. Маъруза давомида тингловчилар Ж. Кореянинг иқтисодиётини ривожланишнинг хозирги ҳолати, тенденциялари ва йўналишлари, шу жумладан 4.0 Саноат Инқилобиинг муаммоларига тайёргарлик кўриш учун мамлакатда қабул қилиниётган чора-тадбирлар билан танишдилар.

   

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *