Июнь ойида КБМда етакчи Корейс профессорларининг очиқ лекцияси ўтказилади

КБМнинг халқаро ҳамкорлиги доирасида 2018 йил 18-22 июнь кунлари ҳамкор таьлим муассасалари Глобал Ҳандонг университети, Гачон ва Конкук университетларидан етакчи корейс профессорларининг ташрифини ташкиллаштириш режалаштирилмоқда.

Корейс профессорлари ташрифи доирасида бир қатор очиқ лекциялар ўтказилади, шунингдек, кредит рискларини моделлаштириш, молиявий режалаштириш, тадбиркорлик, стартапларни бошлаш ва ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш доирасида кейс-стади кўринишидаги семинарлар ташкиллаштирилади.

Бундан ташқари, аньанага кўра, корейс профессорлари ташрифи пайтида КБМнинг 10 та магистр тингловчилари билан магистрлик диссертациялари устида биргаликда олиб бориладиган иш режаси ва графикасини муҳокама қилиш мақсадида учрашадилар. Ҳар йили корейс профессорлари 10-12 та талабаларга магистрлик диссертациялари учун илмий жиҳатдан маслаҳатлар беришади.

Шунингдек, ташриф доирасида ҳамкорликнинг истиқболли ривожланишига оид масалалар бўйича корейс делегацияси билан музокаралар олиб борилади, шу жумладан Ўябекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 майдаги №ПҚ-3720 сонли қарорига қўшимча равишда 2018 йил 1 июньдаги №ПҚ-3764 сонли қарори асосида Марказ фаолиятига яна вазифалар юкланди.

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.