Дастур ҳақида

КорБИТМ икки йиллик магистратура ўқув дастурида Бизнес бошқаруви (Master of Business Administration – МВА) мутахассислиги – 5А230202 бўйича рахбар ҳодимларни тайѐрлашни амалга оширади.КорБИТМнинг ишлаб чиқилган дастур, лидерлик ва стратегик бошқарув малакага эга юқори малакали бошқарув кадрлар учун хорижий ва мамлакатимиз мутахассисларини жалб этган ҳолда, барча соҳаларда ва республикамиз корхоналарида энг илғор хорижий ўқув амалиѐт ва реал талабларни ўзида мужассам этган.

Дастурнинг асосий мақсади юқорималакали, эркин қарор қабул қила оладиган ва қийин вазиятларда олдига қўйган мақсадига эриша оладиган профессионал кадрларни тайѐрлашдир.

Ўқув жараѐнида алоҳида эътибор тингловчиларда аналитик ва амалий кўникмаларини шакллантириш, уларни реал муаммоларни ҳал этиш учун КорБИТМ ўқитувчилари томонидан ишлаб чиқилган кейс-стади,
мастер-класс, шунингдек мамлакатимизнинг етакчи корхоналарининг мутахассислари билан интерактив мухокамалар уюштириш, ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларида амалиѐт ўташларига
алоҳида эътибор қаратилган.

КорБИТМнинг тингловчилари мамлакатимизнинг корхона ва хўжалик бошқарув органларининг юқори салоҳиятли ва ғайратли мутахассислари ва боқарувчиларидир.

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: