Баҳоловчи тегишли тоифани олиш учун ҳужжатларни қабул қилиш бошланди

Ҳурматли баҳоловчилар,

Маълум қиламизки, 2018 йил 11 июлдаги 215-сонли буйруққа асосан (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 20 августда рўйхатдан ўтказилган, рўйхат рақами 3052) тоифа тайинлаш бўйича ҳужжатларни қабул қилиш бошланди.

Баҳоловчи тегишли тоифани олиш учун қуйидаги ҳужжатларни илова қилиши лозим:

  • тўлдирилган шаклдаги ариза ҳавола;
  • меҳнат дафтарчасидан нусха (баҳоловчи ташкилот томонидан аслига тўғрилиги тасдиқланган бўлиши лозим);
  • баҳоловчи малака сертификатининг нусхаси;
  • тоифа олиш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдоридаги тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
  • баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг нусхалари (нусхалар баҳоловчи томонидан тўғридан-тўғри топширилса, баҳоловчи ташкилот томонидан аслига тўғрилиги тасдиқланган бўлиши лозим);

Олий тоифани олиш учун – турли баҳолаш объектларини баҳолаш бўйича камида 35та мустақил равишда бажарилган ишларнинг мавжудлиги, шу жумладан бизнес бўйича;

Биринчи тоифани олиш учун – турли баҳолаш объектларини баҳолаш бўйича камида 25та мустақил равишда бажарилган ишларнинг мавжудлиги, шу жумладан бизнес бўйича;

Иккинчи тоифани олиш учун – турли баҳолаш объектларини баҳолаш бўйича камида 15 та мустақил равишда бажарилган ишларнинг мавжудлиги;

Баҳолаш бўйича ҳисоботлар топшириш талаблари:

  1. Ҳисобот номзод томонидан мустақил тайёрланган ва ҳар бир бети имзоланган бўлиши керак.
  • Ҳисобот Ўзбекистон Республикасининг “Бахоловчилик фаолияти тўғрисидаги” Қонунга асосан тузилган бўлиши керак;
  • Ҳисоботга тегишли бўлган қисмлари ҳисобот билан бир файлда бўлиши керак.
  1. Ҳисоботларнинг электрон шакли қуйидаги форматда бўлиши керак:
  • Ҳисобот ва унинг иловалари pdf форматда бир файл қилиб сканер қилинган бўлиши керак;
  • Сканер қилинган файлда бир варақда бир ҳисобот жойлашган бўлиши керак;
  • Ҳамма варақлар тартиб билан ўқиш учун қулай ва ўрганиш вақтида янглиштирмаслик керак.

Бахоловчи йўл қўйилган хатолар учун қонун бўйича жавобгар бўлади.

Барча юқорида кўрсатилган ҳужжатлар ва ҳисоботлар Бизнес ва бошқарув Республика олий мактабига тўғридан-тўғри баҳоловчи томонидан тақдим қилиниши, почта орқали келиб тушганлиги ҳақида билдириш қоғози билан бирга юборилиши, ёки электрон почта орқали юборилиши мумкин.

Баҳоловчига қулайлик яратиш мақсадида ҳисоботни электрон тарзда юклаш шакли ҳам яратилган: http://api.thepixme.com  Юклаш учун рухсат 1-4 бандларда кўрсатилган барча ҳужжатлар илова қилингандан сўнг берилади. 

Тўлов учун банк реквизитлари:

Бизнес ва башқарув республика олий мактаби

Манзил: Ўзбекистон, Тошкент ш. 100060

Миробод кўч., 25

Тел: 71-239-03-14; 71-239-03-03 факс;

Ҳ/р: 20210 000 104 120 285 001

Банк: ГОО НБ ВЭД РУз

МФО: 00407

СТИР: 203621439

ОКЭД: 85420

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.