Баҳоловчига малакали сертификатни тақдим этиш бўйича мажбуриятлар Корпоратив бошқарув илмий таълим марказига топширилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бахолаш хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида” ги 2018 йил 1 июньдаги ПҚ3764-сонли қарорига мувофиқ Давлат рақобат қўмитасининг баҳоловчиларнинг малака сертификатларини бериш вазифалари Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказига юклатилди.

Хужжатда таъкидланганидек, 2018 йил 1 июльдан бошлаб Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказида баҳоловчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича, имтиҳонларни муваффақиятли топширган тақдирда белгиланган намунадаги сертификатлар берилган холда, махсус курслар ташкил этилади.

Шу ўринда белгилаб қўйилганки:

баҳоловчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш дастурлари Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази томонидан баҳоловчиларнинг профессионал бирлашмалари таклифларини инобатга олган холда тасдиқланади;

баҳоловчи ташкилотларнинг илгари берилган лицензиялари амал қилиш муддати 2019 йил 1 январдан тугатилади;

Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказида хар йили малака курслари ўтаган тақдирда баҳоловчиларнинг илгари берилган малака сертификатлари амал қилиш муддати тугагунига қадар уларни қайта расмийлаштириш талаб этилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Бахолаш хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида” ги 2018 йил 1 июньдаги ПҚ3764-сонли қарорини тўла матни билан қуйида танишишингиз мумкин.

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.