«Баҳолаш хизматлари бозори меъёрий-ҳуқуқий таъминотининг трансформацияси» мавзусида малака ошириш ўқув курси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 июндаги «Бахолаш хизматлари бозорини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги  ПҚ-3764 сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда баҳоловчиларни малакасини ошириш мақсадида жорий йилнинг 2-7 июль кунлари Корпоратив бошқарув илмий-таълим марказида баҳоловчилар учун «Баҳолаш хизматлари бозори меъёрий-ҳуқуқий таъминотининг трансформацияси» мавзусида малака ошириш ўқув курси бўлиб ўтади.

Ўқув дастури баҳоловчиларнинг профессионал бирлашмалари таклифларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Мазкур ўқув курсида иштирок этиш учун Марказ сайтининг cgc.uz/mok ҳаволасида келтириб ўтилган хужжатларни тақдим этиш талаб этилади. Аризалар 2018 йил 29 июнга қадар қабул қилинади.

Маълумот учун тел: +998712390310

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.