Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш

Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази томонидан Давлат хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Қўмитаси билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис қонунчилик палатаси, халқаро ташкилотлар вакиллари, ҳамда Германия Молия Вазирлиги; манфаатдор вазирликлар ва муассасалар, йирик акционерлик жамиятлари, илмий ва ўқув муассасалари, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнишишиди.Семинарнинг мақсади қатнашчиларни корпоратив бошқарув соҳасидаги принципларни ва ёндашувини тубдан ўзгартириш, шунингдек ушбу соҳада кўмаклашаётган Германия молия Вазирлиги вакиллари билан амалий саволларни мухокама этишдир.

Тадбир давомида Давлат рақобат Қўмитаси, КорБИТМ, Давлат активларини бошқариш Маркази мутахассислари ва Германия Молия Вазирлиги вакилларининг чиқишлари тингланди.

МСФОга мувофиқ акциядорлик жамиятларидаги молиявий хисобот бўйича нашр бошланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.02.2017 йилдаги УП-4947 сонли Фармонида тасдиқланган беш устувор тамойилга асосланган 2017-2021 йиллар учун Харакатлар стратегиясида замонавий корпоратив бошқарув услублари ва стандартларини жорий этиш, акциядорларнинг корхоналарни стратегик бошқаришдаги ўрнини кучайтириш назарда тутилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш” тўғрисидаги 2015 йилнинг 24 апрел кунидаги УП-4720 сонли Фармонида корпоратив бошқарув соҳасидаги принциплари ва ёндашувларини тубдан кўриб чиқишга пойдевор яратилди, деб таъкидланди. Асосан: 

давлат хиссаси мавжуд корхоналарда ижро органи фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонлари жорий этилди

Давлат улуши устувор бўлган акциядорлик жамиятларида ва хўжалик бошқарув органларида корпоратив бошқарув Кодекси жорий этилган. 23.02.2016 й.да халқаро конференция бўлиб ўтди. фақатгина 2016 йилда Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази томонидан ва Европа менежмент, технологиялар мактаби билан ҳамкорликда корхона рахбарлари (208 киши) учун корпоратив бошқарув бўйича икки босқичдан иборат курслар ташкиллаштирилган эди ва тингловчилардан энг юқори кўрсаткичга эга бўлганлари (95 киши), немис корхоналарига амалиёт ўташга юборилган эди акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини даражасини баҳоловчи Саволлар тўплами тасдиқланди

 МСФОга мувофиқ акциядорлик жамиятларидаги молиявий хисобот бўйича нашр бошланди

“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун меъёрлари ва бошқа хужжатлар, янги талаблардан келиб чиққан ҳолда (рақобат асосиба танлов, МСФО бўйича хисобот нашри, давлат органларига хўжалик субъектлари фаолиятига аралашишни тақиқламоқ, хорижий менежерларга имтиёзлар, акциядорлар учун судга мурожаат этганда давлат солиғини муддатини узайтириш, маълумот ошкоралиги) 

Юқорида кўрсатилган стратегия “Давлат мулкини бошқариш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинишини кўзда тутган бўлиб, семинар давомида Давлат Рақобат Қўмитаси вакиллари томонидан ушбу лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритилган ҳолда унинг моҳияти ва мазмунини ёритиб беришди.

Қонун лойиҳаси — келишилган бошқарув тизими,  давлат мулкини бошқариш, давлат мулкини бошқаришда давлат органлари ваколатлари аниқ белгиланган ҳолда, ҳамда давлат сиёсатини амалга оширишда ушбу соҳада жавобгарлик даражасини оширишга қаратилган. Қонун лойиҳаси қонунчилик асосларини такомиллаштириш, давлат мулкини самарали бошқариш, уларнинг хуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, принциплари, механизмлари ва давлат мулкини бошқариш мақсадлари, давлат мулкини сақлашдаги тармоқлар ва соҳалар фаолиятини кўзда тутган.

Янги қонун лойиҳаси давлат томонидан ўтказилаётган  давлатнинг иқтисод соҳасидаги ўзгаришлар ва иштирокини оптималлаштириш, давлат мулкини фақатгина давлат вазифаларини амалга ошириш йўлида сақлаган ҳолда, асосий талабларни қондирган ҳолда, аҳоли хуқуқи ва соғлиқ мухофазаси, жамоат тартибини сақлашни таъминлаш, хавфсизлик ва давлатнинг худудий яхлитлигини сақлашни мантиқий давоми бўлади.

Барча чиқишлардан сўнг савол ва жавоблар билан алмашинув бўлиб ўтди. Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларига қониқарли жавоблар олишди.

Если вы нашли ошибку, пожалуйста, выделите фрагмент текста и нажмите Ctrl+Enter.

Сообщить об опечатке

Текст, который будет отправлен нашим редакторам: